Немислар рекорд трансферга қўл урмоқда

  • 29 Apr 17:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ёзда ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Tecno

Бундеслига клуби ҳимояни кучайтириш мақсадида “Челси”дан Иан Маатсенни ижарага олган эди. Чап қанот ҳимоячисининг ўйини дортмундликларга маъқул келди. Энди улар англиялик футболчини тўлиқ трансфер қилмоқчи.

“Челси” ўз тарбияланувчисини сотиб юбориладиган ўйинчилар рўйхатига киритган. “Боруссия” мақсадини амалга ошириш учун 35 миллион фунтга яқин маблағ тўлаши талаб этилади.

“Боруссия” клуби тарихидаги энг қиммат футболчи Усмон Дембеле ҳисобланади. Дортмундликлар франциялик ҳужумкор футболчи учун ўз вақтида 30 миллион фунт тўлаган.

Бироқ кейинчалик Усмон Дембеле “Барселона”га 135 миллион еврога сотиб юборилиб, клубга катта даромад келтирган.

Comments

You must be logged in to commet!