"Навбаҳор" Туркиядаги сўнгги учрашувини ўтказди

  • 16 Feb 21:52
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Анталья шаҳрида олиб бораётган "Навбаҳор" сўнгги назорат баҳсини бугун Россиянинг “Балтика” клубига қарши ўтказди.

Tecno

Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Мазкур ўйинда “Навбаҳор” таркибида қуйидаги футболчилар майдонга тушди: Ўткир Юсупов, Давронбек Ҳошимов, Игорь Голбан, Милош Милович, Лука Чермель, Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров, Жамшид Болтабоев, Йован Жокич, Аброрбек Исмоилов, Темурхўжа Абдухолиқов.

Захирадан майдонга тушганлар: Иброҳим Йўлдошев, Жасур Яхшибоев, Шоҳруз Норхонов.

“Лочинлар”нинг Туркиядаги йиғини бугун ўз якунига етди. Наманганликлар эртага юртимизга қайтиб келади.

“Навбаҳор” матбуот хизмати

Comments

You must be logged in to commet!