"Наполи" де Брюйненинг ўрнини манчестерлик футболчи билан тўлдирмоқчи

  • 31 октябрь, 11:30
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кобби Майну "Наполи"нинг трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди. Италия клубининг англиялик футболчига қизиқиши Кевин де Брюйненинг жароҳати фонида ортди.

Бельгиялик футболчи тахминан тўрт ой майдонга туша олмайди. Бундан ташқари, қишда Африка Миллатлар Кубогига Андре-Франк Замбо-Ангисса кетиши мумкин, шунинг учун январда Антонио Контега майдон марказини кучайтириш керак бўлади. Corriere dello Sport хабарига кўра, "Наполи" Майнуни мавсум охиригача ижарага олишни истамоқда, афтидан, харид опсияси ҳам келишувга киритилмайди.

Tecno

20 ёшли хавбек Рубен Аморим жамоасида доимий ўйин амалиёти йўқлигидан норози, шунинг учун август ойидаёқ ижарага олишни талаб қилган, аммо "қизил иблислар" раҳбарияти бу сўровни маъқулламаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!