
Намозов ва Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё Кубогида ишлашади
Икки нафар ҳамюртимиз - Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди.
Жорий йилнинг 20–30 март кунлари Таиланднинг Паттая шаҳрида соҳил футболи бўйича Осиё Кубоги ўтказилади.
Аҳамиятли томони шундаки, ушбу турнирда ҳакамлик қилиш учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Найим Қосимов ҳам таклиф олди.
Шунингдек, Бахтиёр Намозов инструктор сифатида иш олиб боради.
Ҳамюртларимизга Осиё кубоги баҳсларида омад тилаб қоламиз, - дейилади Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази матбуот хизмати хабарида.
Comments