МЮ ярим ҳимоячисига "Бавария" ва АПЛ клублари қизиқиш билдирмоқда

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кобби Майну жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, шартномаси 2 йилдан сўнг тугайдиган 20 ёшли футболчига Англия Премьер-лигасининг 2 та клуби ва Германиянинг "Бавария" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Гарчи жамоа бош мураббийи Рубен Аморим аввалроқ бунинг аксини таъкидлаган бўлса-да, футболчи унинг режаларига кирмаяпти.

2023 йилда МЮ асосий таркибида дебют қилган хавбекнинг трансфер нархи 50 миллион еврони ташкил этади. Ўтган мавсумда у 37 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Кобби Майну Англия миллий терма жамоаси сафида 10 та ўйин ўтказган.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!