МЮ “Реал” юлдузини қўлга киритиш учун пулни аямоқчи эмас

  • 30 Apr 16:59
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида жамоа таркибини янгилашни режалаштирмоқда. "TodoFichajes" нашрининг ёзишича, "қизил иблислар"нинг асосий нишони — "Реал" ҳужумчиси Родриго.

Tecno

Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" Родригога 150 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда. Клуб бразилиялик футболчига "Реал"дан кўра юқорироқ маош таклиф этишга тайёр.

Шунингдек, 24 ёшли Родригога Англиянинг бошқа грандлари — "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, бразилиялик форвард Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубининг нишонида турибди.

Сўнги хабарларга кўра, "қироллик клуби" Родригони сотишга қарши эмас.

Comments

You must be logged in to commet!