МЮ бош мураббийи бўлиш учун асосий номзод номи маълум

CHERY AUTO

Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлиш учун асосий номзод бўлиб турибди. Бу ҳақда "The Times" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, манкунианликлар янги мураббий жамоага ўзига хос футбол фалсафасини олиб киришига умид қилмоқда. Ушбу фактор нидерландиялик мураббийга курашда устунлик бериши мумкин.

"Аякс" устози "қизил иблислар" раҳбариятида жуда яхши таассурот қолдирган. Шунингдек, МЮ бош мураббийлик постига Маурисио Почеттино (ПСЖ), Хулен Лопетеги ("Севилья) ҳамда Луис Энрике (Испания терма жамоаси) каби вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда.    

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!