
Мурод Ризаев: "SPORTS.uz Cup"да биз доим тилга оладиган "ўлим гуруҳи" йўқ!"
Сайтимиз томонидан спорт журналистлари ўртасида "SPORTS.uz Cup" футзал турнири бўлиб ўтмоқда.
Бугун қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Жараён сўнгида жамоа етакчиларининг фикрлари билан қизиқдик.
"Биринчи навбатда, мана шундай ажойиб ташаббус билан SPORTS.uz сайти ижодкорларини табриклайман. Журналист ва шарҳловчиларни нафақат ижодда, балки майдонда ҳам тер тўкиб, бир-бири билан кураш олиб бориши, ундан ташқари, янгилар билан танишиш, дўстлик муносабатини ўрнатиши жуда керак. Вақт ўтмоқда, ижод майдонига ёш журналистлар кириб келяпти. Улар билан ҳам танишиш имкониятини тақдим этишмоқда.
Ўйлайманки, бу жуда ҳам зўр ташаббус бўлди. Барчаси дўстона руҳда ўтади деб ўйлайман. Бироз аввал қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Жараёндан кўнглим бутунлай тўлди. Ҳаммаси чиройли ва кўнгилдагидек бўлди. Биз доим тилга оладиган "ўлим гуруҳи" йўқ. Барча жамоалар тенг кучли.
Ҳар икки квартетда беллашувлар бир хил темпда қизиқарли ўтишига ишонаман. Биз рақибларимизни ҳурмат қиламиз. Уларга омад тилаймиз. Мусобақа чиройли руҳда бошланиб, худди шу руҳда якунланишига шубҳам йўқ".
Мурод Ризаев, "Спорт" телеканали шарҳловчиси
Фикрлар