
Мозес "Спартак"да қайси рақамда ўйнайди?
“Спартак”нинг янги хавбеки Виктор Мозес Москва клубида ўзига рақам танлади.
Россия премьер-лигаси расмий сайтида эълон қилинган хабарга кўра, нигериялик футболчи 8-рақамда ҳаракат қилади. Бунгача “Спартак” сафида бу рақамда Гус Тил ва Денис Глушаков ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, “Спартак” Мозесни “Челси”дан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олди.
Фикрлар