
Моуриньо яна ВАР тизимидан норози бўлди
Португалия чемпионати доирасида "Бенфика" – "Риу Аве" учрашуви 1:1 ҳисоби билан якунланди. Беллашувда бош ҳакам Сержиу Гелью видеотакрор ёрдамида "Бенфика"нинг голини бекор қилди. Сабаб сифатида Николас Отаменди томонидан қўпол ўйин қайд этилди.
Учрашувдан кейин "Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуриньо ВАР ишидан норозилигини билдирди:
"Натижа мутлақо адолатсиз. Чунки ғалаба қозонишни фақат бир жамоа истади, иккинчиси эса дуранг учун ўйнади. Аммо футбол шундай.
Менга ёқмайди, монитор олдидаги одам – ВАР ёрдамчиси Педру Феррейра – асосий қаҳрамонга айланса. Агар футболкадан тортиб қолингани учун гол бекор қилинса, демак, бош ҳакамда характер йўқ экан", – дея таъриф берди португалиялик мутахассис.
Фикрлар