 
                Моуриньо “Челси”дан учралган мағлубият сабабини айтди
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг иккинчи турида Жозе Муриньо яқинда қабул қилиб олган “Бенфика” Лондонда “Челси” билан куч синашиб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди.
Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона голи “Бенфика” футболчиси Риос 18-дақиқада ўз дарвозасига киритиб қўйди.
Ўйиндан кейин Жозе Моуриньо мағлубият сабабларини тушунтирди.
- Биз икки кун фарқи билан кетма-кет тўртта ўйин ўтказдик. Биз машғулот ўтаганимиз йўқ, тикланиш машқларини бажардик холос. Менинг мураббий сифатидаги энг кучли томонларимдан бири майдонда ва машғулотларда ишлашдир. Бунга вақтимиз бўлмади.
Ўйин ҳақида гапирсам, мағлубият ҳар доим мағлубиятлигича қолади, лекин улар турлича бўлиши мумкин. Бу галгиси ўйинчиларга туртки бўла оладиган омадсизликдир. Чунки ўйин барқарор кечди. Биз дурангга эришишимиз ҳам мумкин эди ва бу ижобий натижа бўларди.
Жамоа мавсум давомида мураббийни алмаштирар экан, бу натижаларнинг қониқарсизлиги туфайли вужудга келадиган ҳолат ҳисобланади. Бизда муайян муаммолар бор ва футболчилар бунақа вазиятлардан осонликча қутила олмайди, - деди Жозе Моуриньо.
“Бенфика” Чемпионлар лигаси доирасидаги кейинги учрашувини 21 октябрь куни ўз майдонида “Ньюкасл Юнайтед”га қарши ўтказади. “Челси” бир кундан кейин “Аякс”ни қабул қилади.



Фикрлар