Моуриньо бу ўйинчининг кетишига рухсат берди

  • 3 декабря, 2022, 18:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жозе Моуриньо “Рома”да ўзи кашф қилган ўйинчилардан бири Эдоардо Бовени қўйиб юборишга қарор қилди.

Tecno

Истеъдодли футболчи “Бўрилар” сафида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Чунки у ўзидан анча тажрибали ўйинчилар – Неманья Матич, Брайан Кристанте ва Муҳаммад Камара билан рақобатга дош беролмаяпти.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, “Лечче” Бовени кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охирига қадар ижарада ўйнатмоқчи. “Рома”ни ҳам бу вариант тўлиқ қаноатлантиради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию