"Монако" сўнгги 63 йилдаги энг яхши стартни қайд этди

  • 6 октябрь, 2024, 11:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Кеча Франция чемпионатининг еттинчи турида “Монако” меҳмонда “Ренн”га қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижада, монаколиклар етти турдан сўнг ўз ҳисобидаги очколар сонини ўн тўққизтага етказиб олди. Қайд этиш лозимки, бу "Монако" учун 1961 йилдан бери мавсумдаги энг яхши старт ҳисобланади. Ўшанда “Монако” чемпионатнинг дастлабки еттита турнинг барчасида ғалаба қозонган ва натижада мавсум якунида мамлакат чемпионига айланган.

Кейинги турда "Монако" ўз уйида "Лилль"ни қабул қилади. Ушбу ўйин 18 октябрь куни бўлиб ўтади. Монте-Карло клуби айни дамда Лига 1 турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, "Лилль" эса 4-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!