
Модрич "Реал"да қолиш учун бир ўзгаришга қўл уради
Лука Модрич "Реал"да қолиш учун маошини камайтиришга тайёр. Бу ҳақда "As" нашри маълум қилди.
Манба маълумотларига кўра, 39 ёшли ярим ҳимоячининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида тугайди. "Реал" ҳали ўйинчининг келажаги бўйича қарор қабул қилмаган. Хаби Алонсо у билан янги шартнома тузишни сўраган.
Агар томонлар музокара олиб борса, клуб ўйинчидан маошини камайтиришни сўрайди. Хорват бу шартни ўтган йили ҳам қабул қилган ва буни яна такрорлашга тайёр.
Таъкидланишича, Модрич 2026 йилда "Реал" ўйинчиси сифатида фаолиятини якунламоқчи, унгача эса Хорватия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи.
Фикрлар