
МЛСда мавсум қачон тикланиши расман эълон қилинди
Америка футбол лигаси – МЛСда мавсум 8 июлдан давом эттирилади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Хабарда айтилишича, барча учрашувлар Орландодаги ESPN Wide World спорт комплекси майдонида бўлиб ўтади. 26 та клуб 6 та гуруҳга бўлинади ва ҳар бир жамоа 3 тадан ўйин ўтказади. Гуруҳларда 1- ва 2-ўринларни эгаллаган 12 та жамоа, шунингдек, энг яхши натижа қайд этган 4 та 3-ўрин эгаси плей-оффга йўл олади.
Мусобақа ғолиби эса янги мавсумда КОНКАКАФ Чемпионлар лигасида иштирок этади.
Фикрлар