
МЛСда 30та клуб иштирок этади
МЛС ўзининг расмий сайти тез орада лигада иштирок этувчи жамоалар сони оширилишини маълум қилди.
Таъкидлаш керакки, ҳозирда ушбу чемпионатда жами 24та клуб кураш олиб бормоқда.
2020 йилдан бошлаб эса "Интер Майами" ва "Нэшвилл", 2021 йилдан эса "Остин" клублари МЛСда ўз иштирокини бошлайди. Бундан ташқари, Сент-Луис ва Сакраментодан ҳам жамоалар қўшилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда МЛСда иштирок этаётган 24та жамоанинг 21таси АҚШ, қолган 3таси эса Канада клуби ҳисобланади.
Фикрлар