Милинкович-Савич фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

  • 10 Jul 15:26
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Лацио" футболчиси Сергей Милинкович-Савич Саудияга йўл олиши мумкин. Унга "Ал-Ҳилол" жиддий қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо.

Tecno

Журналистнинг таъкидлашича, римликлар бу трансфердан 40 миллион евро ишлаб олишни режа қилган. Ярим ҳимоячининг ўзи ҳали сўнгги қарорни қабул қилмади. Унга "Ювентус"дан ҳам таклиф тушган.

Аввалроқ, Мессини сотиб ололмаган "Ал-Ҳилол" таркибни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Клуб Неймар ва Салоҳ каби футболчиларга ҳам қизиқиб кўрди. Аммо Невишдан ташқари катта трансфер амалга ошира олмади. 

Comments

You must be logged in to commet!