"Милан" "Арсенал"ни асосий футболчисидан маҳрум қилмоқчи

  • 08 Apr 17:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Милан" клуби "Арсенал"нинг асосий ярим ҳимоячиси Лукас Торрейрани ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, “россонерилар” 24 ёшли испаниялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Бунинг учун эса “кононирлар”га 40 млн евро тўлашга тайёр.

Торрейра жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 33 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!