Мессининг “Барса”даги рекорди бекор бўлди

  • 15 Dec 08:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” жорий мавсумнинг 16тур учрашувида “Осасуна”ни ўз майдонида қабул қилиб, рақиб устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Tecno

Бу учрашув ярим ҳимоячи Педри учун тарихий аҳамият касб этди. У Испания чемпионатида “Барса” сафидаги расмий учрашувлари сонини 150 тага етказди.

Бу ҳақда Opta маълум қилди.

Манба маълумотларига кўра, Педри “Барселона” тарихида Ла Лигада 150 та ўйин ўтказган энг ёш футболчига айланди. Шу тариқа, у 2010 йилда Лионель Месси томонидан ўрнатилган рекордни янгилади.

Аргентиналик футболчи Испания чемпионатидаги ўзининг 150-ўйинини 23 ёшу 121 кунлик чоғида ўтказган эди. Бу рекорд 2010 йилнинг 23 октябрь куни “Сарагоса”га қарши ўйинда (2:0) содир бўлган. Педри эса ушбу маррага 23 ёшу 18 кунлигида етиб келди.

Ла Лигада 150 та ўйин белгисига етиш учун испаниялик ярим ҳимоячига беш йилдан сал кўпроқ вақт керак бўлди. У Испания чемпионатида “Барселона” сафидаги дебютини 2020 йилнинг 27 сентябрь куни “Вильярреал”га қарши ўйинда нишонлаган.

Comments

You must be logged in to commet!