 
                Месси ёшлар ўртасида "Месси Кубоги" турнири ташкил қилди
Аргентина терма жамоаси ва АҚШнинг “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионель Месси ёшлар орасида “Месси Кубоги” турнирини ташкил қилишини эълон қилди. Бу ҳақда футболчи ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Унга кўра, мусобақа 9–14 декабр кунлари Майамида бўлиб ўтади. Турнирда “Ривер Плейт” ва “Ньюэллс Олд Бойз”, шунингдек, “Интер Майами”, “Барселона”, “Атлетико”, “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Интер”нинг U-16 жамоалари иштирок этади.
Маълумот учун, Месси 2023 йилдан бери MLSда ўйнайди. “Интер Майами” сафида у 81 та учрашувда майдонга тушиб, 68 та гол урган ва 36 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар