Месси Мбаппени табриклади

  • 05 Mar 22:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси жамоадоши Килиан Мбаппени тарихий рекорд билан табриклади.

Tecno

- Килиан Мбаппени рекорд билан қутлайман, - деб ёзди аргентиналик ҳужумчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Мбаппе Франция чемпионатининг 26-турида “Нант” дарвозасини ишғол қилган эди. Бу 24 ёшли ҳужумчининг парижликлар таркибидаги 247-учрашувида урган 201 голи ҳисобланади. Шу тариқа, Мбаппе ПСЖ тарихида энг зўр тўпурарга айланди.

Аввалги рекорд Эдинсон Каванига тегишли бўлиб, уругвайлик форвард Париж клубида ўйнаган даврда 200 та тўп киритган. Кавани ҳам рекордини янгилаган Мбаппени чин дилдан табриклади.

Comments

You must be logged in to commet!