Мен ундан қўрқаман!

  • 11 Jul 14:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” келаси мавсум олдидан ўз сафига “Ювентус” ҳимоячиси Маттейс де Лигтни қўшиб олишга жуда яқин турибди.

Tecno

Туринликлар ҳам, футболчининг ўзи ҳам бу трансферни амалга ошишини истаяпти.

Янги марказий ҳимоячининг келиши мюнхенликлар ҳимочиси Дайо Упамеканони хавотирга солиб қўйди. Манбаларнинг таъкидлашича, франциялик футболчи рақобатда де Лигтга ютқазиб, захирада қолиб кетишдан қўрқяпти.

Упамекано асосий таркибга кира олмаса, йил охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида қатнаша олмаслиги мумкин.

“Бавария” ортиқча харажатдан қутилиш учун Упамеканони сотиб юборишга тайёр. Бундеслига чемпиони ўз футболчиси учун 50 миллион евро сўраяпти.

Comments

You must be logged in to commet!