Мексикалик боксчини нокаут қилган Исроил Мадримовни тантанали кутиб олиниши режалаштирилмоқда

  • 06 Oct 17:50
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугун профессионал боксчимиз Исроил Мадримов Нью-Йоркда мексикалик Алехандро Баррерага қарши жанг қилди. Ҳамюртимиз ушбу баҳснинг бешинчи раундида нокаут эвазига ғалаба қозонди ва ўзига қарашли WBA Intercontinental камарини ҳимоя қилди.

Tecno

Исроил Мадримов ва унинг мураббийи Тўлқин Қиличев эртага, 7 октябрь куни Нью-Йоркдан соат 09:55 да юртимизга қайтиб келади. Улар юртимизда тантанали кутиб олиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Comments

You must be logged in to commet!