Мбаппега алам қиляпти

  • 13 октября, 2022, 08:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ўтган мавсум давомида Килиан Мбаппени жамоада қолишга кўндириш учун жуда узоқ вақт давомида музокара олиб борди.

Tecno

Франциялик ҳужумчи бир неча талаб қўйганидан кейин клуб уни бажаришга ваъда берганди, шундан сўнг Мбаппе шартномани имзолади.

Энди маълум бўлишича, 23 ёшлининг асосий талаблари бажарилмай қолган экан. Ҳозир Килиан шундан ғазабда. Мбаппе ёзда Неймарни сотиб юборишни ва ўрнига “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскини олиб келишни талаб қилган ва клуб хўжайинлари шундай қилиш тўғрисида ваъда берган.

Амалда ундай бўлиб чиқмади. Неймар жамоада қолди, бразилиялик юлдузнинг жамоа ичидаги таъсир доираси кучайиб бормоқда. Мбаппе олдинги чизиқда бирга ўйнамоқчи бўлган Левандовски “Барселона”га ўтиб кетди ва Каталонияда тўпурарлик маҳоратини намойиш қиляпти.

Мбаппе ўзини ҳар йили 131,2 миллион евро топаётгани билан овутиши мумкин холос. Ҳозирги пайтда у энг кўп даромад топаётган ўйинчи ҳисобланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию