Мбаппе юксак довондан ўтди

  • 22 Mar 11:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франция чемпионатининг навбатдаги турида ПСЖ чемпионлик йўлидаги асосий рақобатчиларидан бири ҳисоблаган “Лион”ни сафар учрашувида 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Tecno

Ўйинда иккита гол уриб, жамоаси ғалабасини таъминлаган Килиан Мбаппе тарихий натижа қайд этди. 22 ёшли ҳужумчи миллий чемпионатдаги голлари сонини 100 тага етказиб, бу маррани забт этган энг ёш футболчи сифатида тарихдан жой олди.

Мбаппе жорий мавсумда ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш қилмоқда. У Франция чемпионатида 24 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 20 маротаба ишғол қилди ва олтита голли пас муаллифи бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!