Мбаппе сабабли "Реал"ни бир нечта футболчи тарк этади

  • 20 Jul 16:29
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаш учун сарфлаган пулларининг бир қисмини қайтармоқчи. Шу мақсадда Лос-Бланкос клубнинг бир қанча ёш иқтидор эгаларини сотиш ниятида. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, "Қироллик клуби" 20 ёшли ҳимоячи Марио Мартин, 19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Нико Пац ва 19 ёшли ҳужумчи Альваро Родригес билан хайрлашишга тайёр.

Таъкидланишича, агар улар сотилса, "Реал" қайтариб сотиб олиш опциясини ишга туширади.

Аввалроқ, ОАВда франциялик ҳужумчининг маоши йилига 30 миллион евро ва урилган голлар учун бонуслар бўлиши ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Мбаппенинг шартномасида 1 миллиард евро товон пули ҳам бор.

Comments

You must be logged in to commet!