Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйнамайдими?
УЕФА Чемпионлар лигаснинг 6-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" жамоалари учрашувида ҳужумчи Килиан Мбаппе ўйнамаслиги мумкин.
The Athletic журналисти Марио Кортегананинг маълум қилишича, ҳужумчи мадридликларнинг умумий гуруҳ машгуълотларида қатнашмаган. Форварднинг чап оёғида ноқулайлик бор. Шунингдек, у "Сельта"га қарши баҳсда бармоғини ҳам синдириб олган.
Маълумот учун, 26 ёшли француз жорий мавсумда "қаймоқранглилар" сафида барча мусобақалар доирасида 24 ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ҳамда 4 ассистни амалга оширди.



Comments