
Машҳур жангчи Фрэнсис Нганну 17 ёшли қизни ўлдириб қўйди
Оғир вазн тоифасида UFC чемпионлик камарининг собиқ соҳиби Фрэнсис Нганну беихтиёр ўлимга сабабчи бўлиб қолди.
Камерунлик жангчи ўз юртида мотоциклда 17 ёшли Нтсама Брижит Мануэллани уриб юборган. Le Bled Parle нашрининг ёзишича, тўқнашув жуда кучли бўлган.
Нганну юз берган ҳалокатдан кейин қизни тезкорлик билан шифохонага олиб борди. Шификорлар жабрланувчисини зудлик билан операция қилди. Бироқ уларнинг ҳаракати қизни қутқариб қолишга камлик қилди.
Тажрибали спортчи бўлган воқеадан қаттиқ афсусда эканини айтиб, марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдирди ва барча харажатларни қоплаб беришини маълум қилди.
Ҳозирча, бу мудҳиш воқеа бўйича ҳеч қандай қўшимча маълумотлар берилгани йўқ.
Фикрлар