"Манчестер Юнайтед"нинг захирада қолиб кетаётган юлдузи фаолиятини "Интер"да давом эттириш мумкин

  • 11 Sep 17:25
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. "Fichajes" нашри хабарига кўра, "Интер" қишки трансфер ойнасида 26 ёшли нидерландиялик хавбекни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Tecno

Ван де Бек ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши кутилганди, аммо бу амалга ошмади. Бироқ, баъзи лигаларда янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш ойнаси ҳали ҳам очиқ. Ван де Бек ҳали 2023/2024 йилги мавсумда ҳали майдонга тушмади.

Маълумот учун, нуфузли "Transfermarkt" портали 26 ёшли футболчини 13 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!