“Манчестер Юнайтед”нинг муҳим қарори

  • 03 Jul 10:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” икки футболчисининг ижара муддати бўйича янги қарорини эълон қилди.

Унга кўра, ҳимоячи Крис Смоллинг “Рома”да, ҳужумчи Алексис Санчес “Интер”да ижара асосида ўйнашни давом эттиради. Уларнинг ижараси 2 августга қадар узайтирилди. “Манчестер Юнайтед” футболчилари фақатгина А Серияда тўп суради ва 5 август куни қайта тикланадиган Европа лигаси ўйинларида қатнашишга улгурмайди.

30 ёшли Смоллинг “Рома” сафида 30 та учрашувда иккита гол урди. 31 ёшли Санчес эса  “Интер” таркибида жами 19 та ўйинда битта тўп киритди холос.  

Comments

You must be logged in to commet!