"Манчестер Юнайтед"га бу ҳужумчи керак эмас

  • 29 Nov 15:08
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" Айвен Тонини сотиб олмаслигини маълум қилди.

Tecno

"Teamtalk" нашри берган хабарларга кўра, манкунянликлар Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчисини сотиб олиш вариантидан воз кечди. "Қизил иблислар" Бенямин Шешконинг жароҳат олганига қарамай, бошқа форвард харид қилишни режалаштирмаяпти. Маълум бўлишича, клуб марказий ҳужум чизиғига Матеус Куньяни жойлаштирмоқчи. Тонининг "Ал Аҳли" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Унинг нархи 25 миллионга баҳоланмоқда.

Маълумот учун, 29 ёшли страйкер жорий мавсумда 18 та учрашувда майдонга тушиб, 12 гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!