"Манчестер Юнайтед" ҳам Сауль учун курашга қўшилди

  • 03 Apr 17:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес янги мавсумни Англияда бошлаши мумкин.

Tecno

ESPN тарқатган хабарга кўра 24 ёшли Испания терма жамоаси аъзоси учун “Манчестер Сити”нинг ортидан унинг ҳамшаҳари “Манчестер Юнайтед” ҳам курашга қўшилган. “Қизил иблислар” Саулни ёзда ПСЖга ўтиши айтилаётган Андер Эррерага муносиб ўринбосар бўлади деб ҳисоблашмоқда.

Ўз навбатида “матрасчилар” маҳоратли футболчисини 150 млн евро, яъни унинг шартномасида кўрсатилган товон пулидан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Comments

You must be logged in to commet!