"Манчестер Юнайтед" Доннаруммани олишга жиддий қарамоқда

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" жорий ёздаги асосий трансфер вазифаларидан бири сифатида янги дарвозабонни олишни кўзламоқда. Сабаби — Андре Онана ўтган мавсумда кўплаб хатоларга йўл қўйди ва ҳозирда жароҳат билан олишяпти.

Tecno

"The Telegraph" нашрининг ёзишича, "қизил иблислар" ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма бўйича сўров юборишган. Маълумотларга кўра, манчестерликлар италиялик посбон бўйича Франция гранди билан музокараларни бошлашга тайёр.

Gianluigi Donnarumma of Paris Saint-Germain reacts during the FIFA Club World Cup 2025 Final match between Chelsea FC and Paris Saint-Germain at...

ПСЖ клуби 26 ёшли Доннаруммани аллақачон бу ёзда сотишга мажбур бўлиши мумкин. Чунки футболчи билан янги шартнома борасидаги музокаралар оғир кечяпти ва келаси йили уни эркин агент сифатида йўқотиш хавфи бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!