"Манчестер Юнайтед" "Бавария" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 3 август, 2023, 14:15
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Леон Горецка "Туманли Албион"га йўл олиши мумкин. Инсайдер Флориан Плеттенберг хабарига кўра, 28 ёшли футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.

Футболчи Англия премьер-лигасига ўтишга қарор қилиши мумкин, чунки ҳозирги бош мураббий Томас Тухель қўл остида унга асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Мутахассис Лаймер ва Киммихга ишонч билдирмоқда.

Маълумот учун, Горецканинг трансфер нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Ярим ҳимоячининг мюнхенликлар билан меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!