"Манчестер Юнайтед" АПЛда 17 мартдан сўнг биринчи марта 3 та тўп фарқи билан ғалаба қозонди
Англия Премьер-лигаси 15-турнинг сўнгги баҳсида Рубен Аморим бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" сафарда "Вулверхэмптон" билан куч синашиб, 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида Бруну Фернандеш манчестерликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунланаётганда эса Жан-Рикнер Бельгард орадаги фарқни йўққа чиқазди. Иккинчи бўлим аввалида Брайан Мбёмо "қизил иблислар"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Брунунинг супер узатмасини Маунт голга айлантирган ҳолда, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. 82-дақиқага келиб Фернандеш 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди ва ўйинга нуқта қўйди.
Маълумот ўрнида, МЮ АПЛда сўнгги бор 17 март куни "Лестер"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Эслатиб ўтамиз, манчестерликлар бугунги ғалаба орқали очколар сонини 25 тага етказиб олиб, 6-ўринга кўтарилди.
- England - Premier League
- Regular Season
Wolverhampton Wanderers
- Jean-Ricner Bellegarde 45'
09.12.2025 01:00
Manchester United
- Bruno Fernandes 25'
- Bryan Mbeumo 51'
- Mason Mount 62'
- Bruno Fernandes 82'



Comments