"Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан "Тоттенхэм" сафида жиддий йўқотишлар бор

  • 15 Apr 15:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби сафида "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳсидан олдин жиддий йўқотишлар мавжуд.

Tecno

"Шпорлар" устози Маурисио Почеттинонинг сўзларига кўра “Этихад”даги ўйинни Деле Алли ва Харри Уинкслар ўтказиб юбориши мумкин. Уларнинг ҳар иккаласида ҳам жароҳат бор.

Жамоа тўпурари Харри Кейнда эса жароҳат жиддий. Унинг бу мавсум бошқа майдонга тушмаслиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” ўз майдонида кечган дастлабки ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Маълумот учун, "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" учрашуви 17 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!