“Манчестер Сити” январда 74 миллион еврога зўр ҳужумчи олади

  • 03 Dec 16:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” мутасаддилари қишки трансфер ойнаси даврида жамоанинг ҳужум чизиғини маҳоратли тўпурар билан кучайтириш имкониятини кўриб чиқяпти.

Tecno

The Times нашрининг хабар беришича, клуб январь ойида “Борнмут”нинг 25 ёшли форварди Антуан Семеньони трансфер қилишга тайёргарлик кўряпти.

Манбага кўра, “шаҳарликлар”  ҳужумчининг шартномасида кўрсатилган махсус бандни фаоллаштириши мумкин. Бу ҳолда клуб унинг трансфери учун тахминан 74 миллион евро тўлайди.

Семеньо 2023 йилнинг январидан бери “Борнмут” сафида тўп сурмоқда. Бу клуб маҳоратли ҳужумчини “Бристоль Сити”дан  10 миллион еврога трансфер қилган эди. Семеньо жорий мавсумда  12 ўйинда 6 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди.

Comments

You must be logged in to commet!