"Манчестер Сити" Уокернинг ўрнини "Бавария" ҳимоячиси билан тўлдирмоқчи

  • 15 Jul 00:57
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" вакили Кайл Уокер "Бавария"га ўтишга яқин турибди. Футболчининг ўзи бу трансферга рози бўлган. Аммо ҳозирчалик клублар ўзаро келиша олгани йўқ. Агарда ҳимоячи Германияга йўл оладиган бўлса, "шаҳарликлар" унинг ўрнига ўйинчи топиб қўйди. 

Tecno

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Манчестер Сити" "Бавария"дан Бенжамин Паварни сотиб олиш ҳақда ўйламоқда. Француз ҳам ушбу ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи эди. 

Паварга "Сити"дан ташқари яна бир нечта клублар қизиқмоқда. Улар орасида "Интер" фаворит эди. Аввалроқ, "Барса" ҳам ҳимоячини қўлга киритишга уриниб кўрган.  

Comments

You must be logged in to commet!