"Манчестер Сити" “Реал” юлдузи учун 150 миллион евро сарфлашга тайёр

  • 16 Nov 11:16
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жуд Беллингем "Реал"дан "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин. 

Tecno

"Football24" нашрининг хабар беришича, инглиз гранди хавбекни майдон марказини кучайтириш учун устувор варинант деб ҳисоблайди. "Шаҳарликлар" Жуд учун 150 миллион еврога яқин таклиф тайёрламокда. Лекин "Реал" Беллингемни сотишни режалаштирмаяпти. Аксинча,"қаймоқранглилар" футболчи билан шартномани узайтирмоқчи. Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган

22 ёшли футболчининг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 180 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жуд жорий мавсум мадридликлар сафида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол киритган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Comments

You must be logged in to commet!