Макс Холлоуэй: “Чарльз Оливейра билан реваншимизни ҳамма кўришни хоҳлайди”

  • 1 ноябрь, 10:45
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

33 ёшли BMF камари соҳиби Макс Холлоуэй 35 ёшли бразилиялик Чарльз Оливейра билан реванш ўтказишга тайёрлигини айтди.

Tecno

“Оливейра билан реванш — бу мен хоҳлайдиган жанг. Бу тўқнашувни кўришни кўпчилик истайди. Бизнинг ўзаро тарихимиз бор. Ҳозирги UFC рўйхатида BMF камари учун муносиб рақиблар кўп эмас, лекин Чарльз — ўша қисқа рўйхатдаги исмлардан бири. У ҳар сафар бизнинг биринчи жангимизни эсласа, мағлубиятини жароҳат билан изоҳлайди. Демак, келинг, бу масалага нуқта қўяйлик. Оливейра илгари буюк ишларни қилган, чемпион бўлган. Агар мен яна енгил вазн топ-5 жангчисини мағлуб қилсам, бу мени чемпионлик жангига янада яқинлаштиради — бу менинг асосий мақсадим”, — деди америкалик "Yaxoo Sports" га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Холлоуэй ва Оливейра ўртасидаги дастлабки қарама-қаршилик 2015 йил 23 август куни бўлиб ўтган ва унда Макс 1-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!