Магомед Анкалаев: "Алекс Перрейра билан реванш биринчи жангдан анча осонроқ кечади, чунки..."

  • 26 август, 14:55
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC нинг ярим оғир вазн (93 кг) тоифасида амалдаги чемпиони Магомед Анкалаев бразилиялик Алекс Перейрага қарши реванш ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Tecno

"Ўйлашимча, реванш аввалги жангга нисбатан анча осон кечади. Чунки статистикага кўра, менга қарши реваншлар рақиблар учун хавфли. Перрейра бу сафар ажойиб формада бўлишини истайман — шунда натижага шубҳа қолмайди. Унинг формаси шундай юқори бўлиши керакки, зеро жангдан кейин ҳеч қандай баҳона қилолмасин", — деди россиялик "Sport24" YouTube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Анкалаев (20-1-1-1 N/C) ва Перрейра (12-3) ўртасидаги иккинчи тўқнашув 25 октябрь куни "UFC 320" турнирида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!