
Мағлубиятга чидай олмаган Неймар уришиб қолди
Бразилия чемпионати доираида “Сантос” футболчилари “Интернасьонал”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйганидан кейин Неймар иштирокида тортишув келиб чиқди.
Marca нашрининг маълум қилишича, Неймар фанатлардан бири билан даҳанаки жангга киришиб кетган. Уни жамоадоши Жоао Паулу ажратиб қўйишига тўғри келди.
Воқеадан кейин Неймар нималар бўлганини айтиб берди.
- Ҳамма нарса жумбушга келганда ва сени адолатсиз тарзда хафа қилишганида ҳиссиётларни жиловлаш жуда қийин. Мен ҳеч қачон мухлислар билан тортишишни истамайман, улар мени майдонда танқид қилса ҳам, уларни бунга ҳаққи бор, яхши ёки ёмон ўйнаганимни айтиши мумкин, деб қабул қиламан. Ҳуштакбозлик қилса ҳам майли.
Лекин мени отам билан бирга ёлланма ўйинчи дсе, оилам ва дўстларимни ҳақорат қилса, ўзимни тутиб туролмайман.
Мен “Сантос”га майдонда ва ундан ташқарида ёрдам бериш учун келганман. Мухлислар менинг ёрдамим тегмаяпти ва клубга зиён келтираяпти, деган хулосага келган куни биринчи бўлиб нарсаларимни йиғиштириб кетаман, - деб ёзди Неймар ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Comments