Луис Диас: "Бавария" футболчиси бўлиш кўп нарсани англатади"

  • 30 Jul 15:31
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Колумбиялик ҳужумчи Луис Диас Мюнхеннинг "Бавария" клубига ўтиши ҳақида фикр билдирди. Немис клуби бугун, 30 июль куни Диаснинг трансферини эълон қилди. Аввалроқ, колумбиялик футболчи Англиянинг "Ливерпул" клуби шарафини ҳимоя қилган.

Tecno

"Мен учун дунёдаги энг йирик клублардан бири - "Бавария"нинг бир қисми бўлиш жуда кўп нарсани англатади. Ўйин услубим ва индивидуаллигим билан янги жамоамга ёрдам бермоқчиман", - дея Диаснинг сўзларини келтирди "Бавария" матбуот хизмати.

Ўтган мавсумда Диас барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 70 млн еврони ташкил этади.

Футболчи янги клубида 14-рақам остида тўп суради.

Comments

You must be logged in to commet!