
"Ливерпуль" Исак трансфери бўйича бошқа таклиф жўнатмайди
"Ливерпуль" "қарғалар" 25 ёшли футболчини 110 миллион фунтга (126,5 млн евро) сотишдан бош тортганидан сўнг, жорий трансферлар даврида "Ньюкасл" форварди Александр Исакни сотиб олиш бўйича янги таклиф беришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, "Ньюкасл"нинг ўзи ушбу келишув бўйича мерсисайдликларга мурожаат қилса, вазият ўзгариши мумкин.
Аввалроқ ОАВда Исак "Ньюкасл"ни тарк этмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Таъкидланишича, ҳужумчи собиқ жамоаси "Реал Сосьедад" базасида машғулотларни бошлаган, Эдди Ҳау жамоаси эса Жанубий Кореяда Осиё бўйлаб мавсумолди сафарида.
Фикрлар