"Ливерпуль" ҳужумчиси Мадридга кўчиб ўтиши мумкин!

BEPUL PROPAN

"Ливерпуль" аъзоси Луис Диас фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар қилди.

Унга кўра, ҳужумчини "Атлетико Мадрид" ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Матрасчилар" ёзги трансферлар ойнасида футболчи учун 70 миллион евро сарфлашга тайёр. Аввалроқ вингерга "Барселона" ҳам қизиқиш билдираётганлиги ҳақида янгиликлар пайдо бўлган эди. 

Маълумот учун, 28 ёшли вингер жорий мавсумда АПЛнинг 27 та учрашувида майдонга тушиб, 9 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Диаснинг  "қизиллар" билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган бўлиб, унинг Trasfermarkt порталидаги нархи 85 миллион еврони ташкил қилади.

                                                                                                                                                                                                           Рузматов Муҳаммадқодир

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию