"Ливерпуль" 3 та етакчиси билан шартномани 2025 йилгача узайтирмоқчи

  • 06 Jun 10:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ливерпуль” раҳбарияти жамоанинг етакчи футболчилари билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи.

Tecno

Мерсисайдликлар дарвозабон Алиссон, ҳимоячи Виржил ван Дейк ва ярим ҳимоячи Фабиньо билан амалдаги шартномани 2025 йилгача узайтирмоқчи. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.

Алиссоннинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар, ван Дейк ва Фабиньоники эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Бразилиялик посбон ўтган мавсум АПЛда 33 та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 10 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Нидерландиялик ҳимоячи мавсумнинг катта қисмини жароҳати сабаб ўтказиб юборди ва бор йўғи 5 та ўйинда иштирок этди.

Бразилиялик ярим ҳимоячи эса ортда қолган мавсум премьер-лигада 30 та ўйинда майдонга тушди.

Comments

You must be logged in to commet!