"Лион" мураббийи вояга етмаган қизларга нисбатан жинсий зўравонлик қилгани учун ишдан кетди

  • 7 июля, 2019, 13:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциянинг "Лион" клуби раҳбарияти вояга етмаган қизларга жинсий зўравонлик қилгани учун жамоа академияси мураббийини ишдан бўшатди. Бу ҳақда Mediapart нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра ҳали 16 ёшга тўлмаган икки нафар футболчи қиз 2017-2018 йиллар орасида ушбу мураббий уларга бир неча бор тегачоғлик қилгани ва интим маънода смс хабарлар юбориб тургани ҳақида маълум қилишган.

Кейинчалик футболчи қизларнинг бири академиядаги ўқишини тўхтатди. Унинг оиласи юқоридаги масала юзасидан судга шикоят қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию