Лига 1. "Ланс" қийинчилик билан ғалаба қозониб, турнир жадвалида ПСЖни қувиб ўтди
Лига 1нинг 14-турида Абдуқодир Ҳусановнинг собиқ клуби ҳисобланган "Ланс" сафарда "Анже" билан тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувнинг 45-дақиқасида Флорьян Товен ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 74-дақиқада келиб эса ушбу футболчи яна бир бор ўз номини таблога ёздириб қўйиб, дублни расмийлаштирди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Харуана ҳисобни қисқартирди, лекин ўйиннинг қолган дақиқаларидажамоаси орадаги фарқни йўққа чиқаза олмади.
Маълумот ўрнида, "Ланс" 31 очко билан пешқадамга айланиб олди. 2-ўриндаги ПСЖ ҳисобида эса 30 очко мавжуд.
- France - Ligue 1
- Regular Season
Angers SCO
- Djibirin Harouna 76'
Finished
1
:
2
30.11.2025 21:15
Lens
- Florian Thauvin 45'
- Florian Thauvin 74'



Comments