Левандовски ФИФА президентининг таклифига қарши чиқди

  • 28 Dec 12:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски жаҳон чемпионатларини ҳар икки йилда ўтказиш ташаббусига қарши чиқди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда бир марта ўтказишни таклиф қилмоқда.

“Мен бу фикрни қўллаб-қувватламайман. Биз шундоқ ҳам кўп ўйин ўтказяпмиз. Одатий тақвим ўзгарган тақдирда танаффуслар ҳақида ҳам ўйлаш керак.

Жаҳон чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказилса, футболчиларнинг юқори савияда ўйнай оладиган даври қисқаради. Жисмоний ва психологик нуқтаи назардан бошқача бўлиши мумкин эмас.

Агар сиз узоқ вақт футбол ўйнашни истасангиз, дам олишингиз керак”, - деди Левандовски ESPN нашрига берган интервьюсида.

Comments

You must be logged in to commet!