Легионеримиз. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда "Шаржа" аутсайдер майдонида очко йўқотди

CHERY AUTO

Бирлашган Араб Амирликлар чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Ал-Уроба" ва "Шаржа" жамоалари иштирокидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда клублар 2:2 ҳисобида жанговар дурангга имзо чекишди.

Tecno

Шаржаликлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Отабек Шукуров бошланғич таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ўйнади. Айнан ҳамюртимиз бошлаган ҳумуждан сўнг жамоадошлари учрашувдаги биринчи голни уришга эришди. 54-дақиқада ярим ҳимоячимиз ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Маълумот учун, "Шаржа" айни дамда турнир жадвалида 13 очко билан 5-ўринда бормоқда. 18-ўриндаги "Ал-Уроба" очколар сонини 4тага етказиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!